14.04.2025 16:08
779
Теглар
Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 мусобақаси яримфиналини бошқаради

Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Осиё Чемпионлар Лигаси 2 (ОЧЛ-2) мусобақасининг яримфинал учрашувида фаолият олиб боради.

15 апрел куни бўлиб ўтадиган баҳсда Бирлашган Араб Амирликларининг «Шаржа» ҳамда Саудия Арабистонининг «Ат Таавун» жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Бош ҳакам – Рустам Лутфуллин

Ёрдамчи ҳакамлар – Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов

Захира ҳаками – Аскер Нажафалиев

VAR – Аҳрол Рисқуллаев

AVAR – Абдурашид Худойберганов

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар