14.04.2025 20:41
467
Теглар
Рой Кин: «Мен жамоани яхши томонга ўзгараётганига ишонмайман»

«Манчестер Юнайтед» собиқ сардори Рой Кин АПЛ 32-турида «Нюкасл»га (1:4) имконият бой берилганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«МЮ» лигада 14та баҳсда мағлуб бўлди. Бу — қўрқинчли статистика. Жамоада охиригача югурадиган футболчилар етишмаяпти. Ҳозирги «Юнайтед» жисмоний ва руҳий жиҳатдан заиф.

Мен жамоани яхши томонга ўзгараётганига ишонмайман. Айнан шу жиҳат мени хавотирга солади. Футболчилар руҳан кучли эмаслигига гувоҳи бўляпман. Ҳеч ким мағлубиятни хушламайди, лекин улар айнан шундай тарзда ютқазишда давом этмоқда. Ўтган мавсумга солиштирсак, улар жами 14 марта ютқазишганди. Бу эса муаммони айнан футболчилар таркибида эканини кўрсатади», — дейди «Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар