Онана фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Андре Онана Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Ҳозирча номи ошкор қилинмаган Саудия клублари Онана билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Улар ёзда футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Маълумот ўрнида, ушбу мавсум Андре Премиер-лигада 31 та учрашувда иштирок этиб, 41 та тўп ўтказиб юборди ва 9 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Аввалроқ манчестерликлар бош мураббийи Рубен Аморим посбонни чемпионат доирасидаги баҳсда қайдномага киритмагани ҳақида маълум қилинганди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар