14.04.2025 19:57
14199
Теглар
Манба: Испания ва Франция клублари Аббосбек Файзуллаевни кузатмоқда

Москванинг ЦСКА жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ёзги трансфер ойнаси вақтида РПЛни тарк этиши мумкин.

Euro-football хабар беришича, ўзбекистонлик 21 ёшли футболчига Испания клублари қизиқиш билдирмоқда. Франциядан ҳам Файзуллаев учун даъвогарлар борлиги айтилмоқда. Ҳозирда айнан қайси жамоалар қизиқиш билдираётгани ошкор қилинмаяпти.

Маълумот учун, Файзуллаев бу мавсум ЦСКА сафида барча турнирларда 29 та ўйинда 3 гол ва 7 ассист қайд этган. Унинг ЦСКА билан шартномаси 2026 йил ёзигача давом этади. Трансфермаркт 21 ёшли футболчининг трансфер нархини 8 миллион евро этиб белгилаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар