Энцо Мареска мавсум тугаганидан кейин ҳам «Челси»да қолади
«Челси» бош мураббийи Энцо Мареска мавсум тугаганидан кейин ҳам ўз лавозимида қолади. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Ҳозирча клуб раҳбариятининг бош мураббийни алмаштириш режаси йўқ. Улар бор эътиборини мавсумнинг ҳал қилувчи қисмига қаратган. «Челси» айни вақтда Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш ва Европа Конференциялар Лигасида ғолиб бўлиш учун курашмоқда.
Натижалардан кўнгли тўлмаётган Мареска «Челси»ни муваффақият сари бошлашга қатъий қарор қилган, аммо агар жамоа икки мавсум кетма-кет кутилган натижаларга эриша олмаса, унга нисбатан босим янада ортиши мумкин.
Аввалроқ лондонликлар бош мураббийининг дарвозабонлардан норози экани маълум қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар