«Бавария» Виртц учун 140 миллион евро тўлашга тайёр
«Байер» яримҳимоячиси Флориан Виртц келгуси мавсумни «Бавария»да бошлаши мумкин.
Sky Sport хабарига кўра, Мюнхен клуби 21 ёшли Виртц учун асосий даъвогар. Агар футболчи трансферга рози бўлса, «Бавария» расмий таклиф билан чиқишга тайёрланмоқда.
Футболчининг трансфери 140 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда. «Бавария» ҳам Виртц трансферини шу атрофдаги нархга якунлашни мақсад қилган.
Маълумот учун, Виртц бу мавсум «Байер» сафида Бундеслигада 26 ўйинда, 9 гол урди ва 10 ассистни қайд этди. Унинг «доришунос»ликлар билан амалдаги шартномаси эса 2027 йилнинг ёзигача тузилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар