Анчелотти «Арсенал»га қарши жавоб учрашуви олдидан шогирдларини жиддий тайёрламоқда
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Арсенал»га қарши жавоб учрашуви олдидан «қироллик клуби» футболчиларини жиддий тайёрламоқда.
COPE нашрининг хабар беришича, машғулотда италиялик мураббий шогирдларига кучли мотивация берган ва ҳатто уларга бақирган ҳолатлари ҳам бўлган.
Маълумот ўрнида, 16-дан 17 апрелга ўтар кечаси Чемпионлар Лигаси чоракфиналининг жавоб баҳсида «Реал» ва «Арсенал» яна тўқнаш келади. Биринчи ўйинда лондонликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Аввалроқ Анчелотти ушбу мағлубиятдан сўнг икки кун давомида камбэк қилиш ҳақида футболчилар билан гаплашгани маълум қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар