13.04.2025 22:08
12467
Теглар
«Ҳусановда кичик жароҳат бор эди» – Кападзе Абдуқодир билан гаплашгани ва «Сити» таркибида ўйнамаётгани ҳақида

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Sports24.uz мухбири билан суҳбатда Абдуқодир Ҳусановнинг майдонга тушмаётгани ҳақида фикрини билдирди.

«Ҳусанов билан яқинда гаплашдим. Миллий жамоа ўйинидан кейин Англияга қайтиб боргач, дарҳол кубок ўйинида асосий таркибда тушди. Осиё қитъасида иккита ўйин ўтказиб Англияга борганда барибир вақт ва иқлим фарқи туфайли бироз мослашиш жараёни кечади.

«Борнмут»га қарши баҳснинг биринчи таймида нафақат Ҳусанов балки «Сити»нинг деярли барча футболчилари ўйнай олишмади. Абдуқодир сариқ карточка олгани учун Гвардиола уни алмаштирди. Бундан ташқари, ўша баҳсда рақиб ҳужумчиси билан тўқнашувда оёғидан кичик жароҳат олган экан.

Шу сабаб кейинги баҳсда уни қайдномага ҳам киритишмади. Даволаниб олишга имкон беришибди. Манчестер дербисида эса захирага киритилди», - деди Кападзе Sports24.uz мухбири билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда (5:2) қайдномадан ўрин олган бўлса-да, захирада қолди. Ўзбекистонлик ҳимоячи жамоаси сафида кетма-кет учта ўйинда майдонга тушмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар