13.04.2025 21:13
6256
Теглар
Ла Лига. Мбаппе четлатилган ўйинда «Реал» қийин ғалабани қўлга киритди

Испания чемпионатининг 31-турида «Реал» сафарда «Алавес» билан баҳс юритиб, Эдуардо Камавинганинг голи эвазига қийин ғалабага эришди. 

Мадрид клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе 38-дақиқада қизил карточка олди. 70-дақиқада эса мезбонлар ҳам 10 киши бўлиб қолишди. 

Мадрид клуби очколарини 66 тага етказиб, пешқадам «Барселона»ни (70) таъқиб қилишда давом этмоқда. «Алавес» 30 очко билан 17-поғонада қолди. 

Ла Лига. 31-тур
Алавес — Реал 0:1

13 апрел, «Сент-Жеймс Парк»
Гол: Камавинга (34). 
Алавес — Овоно, Теналя, Абкар (Диарра, 76), Моуринио, Санчес, Хордан (Гевара, 76), Бланко (Протесони, 84), Висенте, Аленя (Кабанес, 86), Мартин (Мартинес, 60), Гарсия.
Реал — Куртуа, Васкес, Асенсио, Рюдигер, Гарсия, Гулер (Винисиус, 62), Валверде (Себаллос, 90+2), Чуамени, Камавинга, Родриго (Беллингҳем, 62), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Хордан (42), Мартин (56), Теналя (77), Камавинга (80), Васкес (88), Винисиус (90+6), Куртуа (90+7). 
Четлатишлар: Мбаппе (38), Санчес (70).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар