«Реал» ёзда 3 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи
Мадриднинг «Реал» клуби мавсум якунланиши билан таркибни янгилаш бўйича режа тузяпти. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, клубни биринчи бўлиб тарк этиши эҳтимоли юқори бўлган футболчи — 33 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Лукас Васкес. Унинг ўрнини ёзда текинга келиши кутилаётган «Ливерпул» ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд эгаллайди.
Шунингдек 32 ёшли Давид Алаба ва 39 ёшли Лука Модрич ҳам жамоани тарк этиши мумкин. Хорватиялик яримҳимоячининг шартномаси шу ёзда тугайди ва клубда уни узайтириш масаласида иккиланишлар бор. Алаба билан келишув 2026 йилгача мўлжалланган. Бироқ «Реал» ҳимоячининг оғир жароҳат олганидан сўнг у аввалги даражасига қайтишида шубҳаланмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар