«Бенфика» футболчиси Анхел Ди Мария ноқонуний спорт ставкаларига алоқадорлиги билан боғлиқ айбловларга муносабат билдирди. Бу хабарлар футболчининг Италия А Сериясидаги фаолияти (2022–2023, «Ювентус») давомида тарқалган.
«Мен аниқ айтиб қўймоқчиман: ҳеч қачон ноқонуний қимор ўйинларига аралашмаганман», — деди Ди Мария O Jogo нашрига.
Аввалроқ Corriere della Sera нашри томонидан берилган хабарда Милан прокуратураси 2021–2023 йиллар давомида ноқонуний сайтларда қимор ўйнаган ва онлайн покерда иштирок этган 12 нафар А Серия футболчисига нисбатан тергов ишлари бошлангани айтилганди. Ушбу гумонлар футболчиларнинг смартфонлари текширилганидан сўнг аниқланган.
Ди Мариядан ташқари, гумонланувчилар орасида қуйидаги футболчилар ҳам бор:
Уэстон Маккенни («Ювентус»),
Маттиа Перин («Ювентус»),
Леандро Паредес («Рома»),
Алессандро Флоренци («Милан»),
Николо Заниоло («Галатасарой») ва бошқалар.
Ҳозирча Ди Мария иши бўйича расмий айблов эълон қилинмаган.