12.04.2025 23:34
1581
Теглар
Бундеслига. Дер-Классикерда кучлар тенг келди

Германия чемпионатининг 29-турининг марказий ўйинида «Бавария» Мюнхенда «Боруссия Д» билан дуранг ўйнади.

Нико Ковач шогирдлари 48-дақиқада Байернинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 65-дақиқада Геррейру, 69-дақиқада эса Гнабри мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо 75-дақиқа Антоннинг голи меҳмонларни мағлубиятдан қутқариб қолди, - 2:2.

Шу тариқа, «Бавария» ўз очколари сонини 69 тага етказиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади. «Боруссия Д» эса 42 очко билан 8-ўринга кўтарилди.

Бундеслига. 29-тур

Бавария – Боруссия Д 2:2

Голлар: Геррейру 65, Гнабри 69 – Байер 48, Антон 75

Бавария — Урбиг, Лаймер, Дайер, Станишич, Киммих, Мин-Чже (Геррейру, 54), Горецка (Павлович, 63), Олисе, Мюллер (Коман, 81), Сане (Гнабри, 63), Кейн.

Боруссия Дортмунд — Кобел, Зюле, Свенссон, Жан, Антон, Риерсон, Озджан (Чуквуэмека, 71), Гросс, Брандт (Нмеча, 70), Байер (Адееми, 81), Гирасси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар