«Реал» — Чемпионлар Лигаси чоракфинали биринчи ўйинларида энг кам югурган клуб
«Реал» Чемпионлар Лигаси чоракфинали биринчи ўйинларида энг кам югурган жамоа бўлди.
Карло Анчелотти жамоаси Лондонда «Арсенал»га (0:3) ютқазди. Мадридликлар жами 101,2 км масофани босиб ўтишди.
Чоракфиналчилар орасида «Интер» (125,6) ва «Бавария» (123) етакчи бўлди. Кейинги ўринларни «Барселона» (115,7), «Арсенал» (113,9), «Боруссия Д» (111,8), «Астон Вилла» (108,5) ва «ПСЖ» (108,2) эгаллаган.
Аввалроқ Мадрид клуби раҳбарияти йиғилишларда кам югуриш муаммосини кўп бор муҳокама қилингани хабар берилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар