Лондоннинг «Арсенал» клуби Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси аъзоси Кингсли Команни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.
«Канонирлар» франциялик вингер вариантини маъқул кўрмоқда. Чунки аввал қизиқиш билдирилган бошқа бир футболчи Лерой Сане мюнхенликлар билан шартномасини узайтиришга яқин турибди.
Қолаверса, Команнинг хизматларига «Тоттенхэм» ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо ҳозирча «тақачилар» унинг юқори маоши туфайли вазиятнинг қандай боришини кузатиб турибди.
Аввалроқ «Бавария» ёзда Серж Гнабри, Кингслей Коман ёки Лерой Санедан бирини сотиб юбориши мумкинлиги маълум қилинганди.
Ушбу мавсумда Кингслей барча мусобақаларда 33 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг трансфер нархи 35 миллион еврони ташкил этади.