Италияда учрашувларга пул тиккан футболчилар иши бўйича тергов ишлари давом этмоқда

Италияда ноқонуний платформа орқали учрашувларга пул тиккан футболчилар иши бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

Corriere della Sera нашрига кўра, тотализатор ва онлайн-казинолардаги ўйинларда қатнашган янги футболчилар номи ошкор қилинди ва улар жазога тортилиши мумкин. Маълум бўлишича, Милан прокуратураси 2021 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда ноқонуний сайтларда ставкалар жойлаштирган ва онлайн-покер ўйнаган А Сериянинг 12 нафар футболчисига нисбатан тергов олиб бормоқда.

Ушбу шубҳаланувчилар рўйхати футболчиларнинг телефонлари текширилгандан сўнг тузилган. Футболчилар қимор ўйнаган ноқонуний букмекерлик сайтлари Сандро Тонали ва Николо Фажиоли орқали норасмий тарзда реклама қилинган. Ушбу икки футболчи аввалданоқ тергов остида эди.

Янгиланган шубҳа остидагилар рўйхатига Уэстон МакКенни («Ювентус»), Маттиа Перин («Ювентус»), Анхел Ди Мария («Бенфика»), Леандро Паредес («Рома»), Алессандро Флоренци («Милан»), Николо Заниоло («Галатасарой») каби футболчилар киритилган.

Шунингдек, бошқа бир қатор футбол ичидаги шахслар ҳам тергов доирасига киритилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар