Гвардиола жароҳатлар ҳақида: «Ҳаммаси бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубдаги жароҳатлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Албатта, бизнинг вазиятимизни ҳисобга олган ҳолда Чемпионлар Лигасида тўртта эмас, бешта АПЛ жамоаси бўлгани яхши. Лекин ғалаба учун курашаётган етти-саккизта жамоа бор. Шундай экан, барчаси сўнгги паллада ҳал бўлади.

Бизда бутун мавсум давомида тўлиқ таркиб бўлмади Учта марказий ҳимоячи жароҳат олди, энг яхши ҳужумчимиз эса сўнгги ўйинларда иштирок этмади. Таркибда доимий муаммолар кузатилди.

Бу ҳолат бутун мавсум давом этди. Биз мослашяпмиз. Бундай вазиятни фалокат деб аташ мумкин, аммо ҳаммаси бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди.

Ушбу вазиятда ўзлигимизни сақлаган ҳолда профессионал муносабатда бўлганимиздан мамнунман. Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш муҳим, биз айнан шуни амалга оширишимиз керак. Айниқса, уйдаги ўйинларда ва албатта, сафарда ҳам», – деди «Манчестер Сити» бош мураббийи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар