Фабрегас «Лейпциг»ни бошқариши мумкин
«Лейпциг»ни Сеск Фабрегас бошқариши мумкин. Томонлар ўртасида алоқа ўрнатилган.
Bild хабарига кўра, «Лейпциг» испаниялик мутахассисни Золт Лёв ўрнига номзодлар рўйхатининг учлигида кўрмоқда. Раҳбарият Фабрегаснинг «Комо»даги натижаларидан ҳайратда қолишган.
Шунингдек, «Лейпциг»нинг рўйхатида Оливер Гласнер («Кристал Пэлас»), Маттиас Яйссле («Ал Аҳли»), Рожер Шмидт («Бенфика» собиқ устози) ва Данни Рел («Шеффилд Уэнсдей») номлари келтирилган.
Аввалроқ Бундеслига клуби Золт Лёвни мавсум охирига қадар бош мураббий этиб тайинлаганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар