Эдерсон фаолиятини Манчестерда давом эттириши мумкин

«Манчестер Юнайтед» 25 ёшли «Аталанта» яримҳимоячиси Эдерсонга қизиқиш билдиришда давом этмоқда. 

Клуб яқин ҳафталарда футболчи учун расмий таклиф юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Tuttomercatoweb портали хабар берди.

Италияликлар Эдерсон учун тахминан 60 миллион евро сўрамоқчи. У бошқа жамоага ўтишга тайёр ва «Аталанта» билан амалдаги шартномасини янгилашга шошилмаяпти. 25 ёшли футболчи учун курашда «Манчестер Юнайтед»га рақобатчи сифатида «Манчестер Сити» ҳам қўшилиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда Эдерсон барча мусобақаларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг жорий шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.

Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг трансфер нархи 50 миллион еврога тенг.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар