09.04.2025 11:01
7601
Жуд Беллингҳем: «Омадимиз келиб учта гол ўтказиб юбордик»

Мадриднинг «Реал» жамоаси яримҳимоячиси Жуд Беллингҳем Чемпионлар лигаси 1/4 финали биринчи учрашувида «Арсенал»га қарши кечган 0:3 ҳисобидаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.

«Фақат учта гол ўтказиб юборганимиз — омад. Биз ғалабага яқин ҳам эмасдик. Бу — факт. «Арсенал» ростдан ҳам ажойиб ўйнади. Ҳа, уларнинг икки голи жарима зарбасидан киритилди, лекин улар бошқаларини ҳам уришлари мумкин эди.

Жавоб ўйини бор. Биз унда ғалаба қозонишга умид қиламиз», — деди Беллингҳем Goal.com’га берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, жавоб ўйини 16 апрел куни Мадриддаги «Бернабеу»да бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар