«Реал» футболчилари «Арсенал»га нисбатан 10 километр камроқ масофа босиб ўтган

«Реал» вакиллари «Арсенал»га қарши (0:3) Чемпионлар Лигаси чорак финал илк ўйинида рақиб футболчиларига нисбатан 10 километр камроқ масофа босиб ўтди.

Marca нашрининг хабар беришича, натижа ва жамоавий ўйиндаги мағлубиятдан ташқари мадридликлар раҳбарияти ва мураббийлар штаби футболчиларнинг Лондон клубига нисбатан 10 километр, бошқа бир учрашувдаги «Бавария» ва «Интер»га нисбатан эса 20 километр кам масофа босиб ўтганидан жуда ҳайратда қолган.

Бу каби статистика еврокубоклардаги мавсум давомида доимий равишда кузатилмоқда, фақат «Манчестер Сити»га қарши ўйинда бундай ҳолат рўй бермаган. Аввалги яхши натижалар бу кўрсаткичларни яшириб келаётган эди.

Муаммо клуб раҳбарияти йиғилишларида бир неча бор муҳокама қилинган, лекин энди унга жиддий эътибор қаратилади. Шунингдек, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Антонио Пинтуснинг усуллари бу сафар мавсумнинг ҳал қилувчи босқичида кутилган натижа бермагани таъкидланмоқда. Бунга айрим футболчиларнинг кўп югурмаслиги ҳам сабаб бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар