Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Осиё кубоги U-17 гуруҳ босқич сўнгги турида ҳам ғалабага эришиб, плей-оффга 1-ўринни эгаллаган ҳолда йўлланма олди.
Исломбек Исмоилов шогирдлари А гуруҳи 3-тури доирасида мезбон Саудия Арабистонига қарши саф тортиб, йирик ҳисобли ғалабага эришишди. 49-дақиқада саудияликларнинг пеналтидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтган бўлса, 51-дақиқада рақибнинг голи офсайд дея бекор қилингач, вакилларимиз «уйғонишди».
57-дақиқада Жамшидбек Рустамов пеналтидан ҳисобни очган бўлса, 63-дақиқада Асилбек Алиев ўйиндаги иккинчи голга, турнирдаги 3-голига муаллифлик қилди. 70-дақиқада эса Рустамов ажойиб зарбаси билан ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 3:0.
Шу тариқа, Ўзбекистон 9 очко билан А гуруҳида 1-ўринни эгаллаб чоракфинал босқичига йўлланма олди. Мезбонлар эса 6 очко билан гуруҳда 2-ўринни эгаллаган ҳолда плей-оффга чиқишди. Исломбек Исмоилов шогирдлари 13 апрел куни куни чоракфиналда В гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади. Рақиб эртага, 10 апрел кунги Япония – Австралия ва Виетнам – БАА учрашувидан кейин маълум бўлади.
Осиё кубоги U-17. 3-тур.
Саудия Арабистони U17 – Ўзбекистон U17 – 0:3
Голлар: Жамшидбек Рустамов 57 пеналтидан, 70, Асилбек Алиев 63.
Саудия Арабистони: 22. Вафи, 3.Носир Ал-Фиҳоний, 6.Саид Ад-Довсари 9.Аблулҳади Матари (17.Салим Абдуллоҳ, 46), 10.Абдулраҳмон Сўфиёни, 11.Сабри Даҳал (7.Ал-Волид, 64), 12.Одил Бин Ҳибаҳ 13.Осама Ал-Дагмаҳ, 14.Абдулазиз Асирий, 18.Абдулазиз Алфаваз (23.Маҳир Таваший, 72), 20.Абу Бакр Саид.
Ўзбекистон: 1.Шокиров, 4.Баҳодирхонов, 5.Муродов, 8.Муҳаммадов (22.Абдуллаев, 46), 9.Сарсенбаев (20.Алиев, 46), 10.Ҳабибуллаев, 13.Фазлиддинов, 14.Саидмуродов, 15.Мусахонов (23.Маҳмуджонов, 72), 16.Абдумўминов (7.Ҳасанов, 63), 17.Рустамов.
Ноаниқ пеналти: Матари, 49 (С).
A гуруҳидаги вазият: