«Энг яхшилардан ўрганиш керак, деб ўйлайман» — Артета Гвардиола билан суҳбати ҳақида

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Реал»га қарши илк учрашув арафасида «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола билан суҳбатлашганини маълум қилди. Қайд этиш керакки, ушбу баҳсда «Арсенал» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«У ўз фаолияти давомида бундай оғир ўйинларни кўп бор ўтказган. Шу боис у билан гаплашгим келди ва маслаҳат олдим. Менимча, ҳар доим энг яхшилардан ўрганиш керак», — деб Артета сўзларини келтиради Yahoo Sports.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ва «Реал» ўртасидаги жавоб ўйини 16 апрел куни Испаниядаги «Сантиаго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар