10.04.2025 01:53
4662
Теглар
ЕЧЛ. «Барселона» «Боруссия»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, «ПСЖ» «Астон Вилла» билан баҳсда камбэк қилди

Чемпионлар лигаси чоракфинали доирасида чоршанба кунги икки учрашув якунига етди.

Каталонияда «Барселона» «Боруссия»ни қабул қилиб, биринчи баҳсдаёқ яримфинал йўлланмасини деярли нақд қилди. Рафиня Кубарсининг голга айланаётган зарбасини чизиқ устидан дарвозага киритиб голни ўз ҳисобига ёзган бўлса, иккинчи бўлимда Левандовски дублга эришди, Ямал эса якуний натижани ўрнатди – 4:0. Жавоб ўйини амалда расмиятчилик учун ўтади.

Париждаги баҳсда эса «Астон Вилла» Рожерснинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса-да, 39-дақиқада Дуа мувозанатни тиклади. 49-дақиқада эса Хвича парижликларнинг камбэкини таъминлади – 2:1.

90+2-дақиқада эса Нуну Мендеш мезбонларнинг учинчи голини урди – 3:1.

Унаи Эмери жавоб баҳсида собиқ жамоасини камида учта тўп фарқи билан ютишига тўғри келади.

Жавоб ўйинлари 15 апрел куни бўлиб ўтади.

ЕЧЛ. Чоракфинал. Биринчи учрашув

Барселона – Боруссия Дортмунд – 4:0

Голлар: Рафиня 25, Левандовски 48, 66, Ямал 77.

Барселона: Шесни - Кунде, Кубарси, Мартинес, Бальде - де Йонг, Педри (Гарсия, 81) - Лопес (Гави, 75) - Ямал (Фати, 86), Левандовски (Торрес, 81), Рафинья

Боруссия Дортмунд: Кобел - Бенсебаини, Антон, Жан, Риерсон (Зюле, 79) - Нмеча (Рейна, 68), Чуквуэмека (Озджан, 68) - Брандт - Адееми (Байер, 46), Гирасси, Байно-Гиттенс (Дюс)

ПСЖ – Астон Вилла – 3:1

Голлар: Дезире Дуа 39, Хвича 49, Мендеш 90+2 – Морган Рожерс 35.

ПСЖ: Доннарумма – Ҳакими, Бералдо, Пачо, Мендеш – Невеш, Витинья, Руис (Заир-Эмери, 71) – Дуэ (Баркола, 72), Дембеле, Кварацхелия (Рамуш, 90+3).

Астон Вилла: Мартинес - Кэш (Диссаси, 46), Конса, Торрес, Динь - Тилеманс (Онана, 80), Камара - Роджерс, Макгинн (Матсен, 80), Рэмзи (Асенсио, 59) - Рашфорд (Воткинс, 79).       

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар