Игор Акинфеев фаолиятидаги 900-ўйинни ўтказди
«Динамо»га (3:1) қарши баҳс Игор Акинфеев учун 900-ўйинга айланди.
ЦСКА дарвозабони РЛЛ 23-турида асосий таркибда майдонга тушди.
«Бу — йўлнинг бошланиши. Юқори мақсадлар қўйиш керак. Ўйлашимча, сизлар 1000-ўйинимни ҳам кўрасизлар», — дейди 38 ёшли посбон.
Акинфеев 2003 йилда «армиячилар» сафида дебют қилган ва шу вақтгача 789 та баҳсда майдонга тушган. Шунингдек, у 2004 йилдан 2018 йилгача Россия миллий жамоаси учун ҳам ўйнаган.
Маълумот учун, Акинфеевнинг юбилей ўйинида ўзбекистонлик яримҳимоячи Аббос Файзуллаев ҳам майдонга тушиб, 67 дақиқа ҳаракат қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар