06.04.2025 22:02
3355
Теглар
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Хитой устидан иродали ғалабага эришиб, ЖЧ йўлланмасини деярли ҳал қилди

Саудия Арабистонида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида 2-тур баҳслари бошланди. 

1-турда Таиландни йирик ҳисобда енгган Ўзбекистон (6) бу сафар Хитойга (0) қарши майдонга тушиб, камбэк амалга оширди ва чоракфинал ҳамда ЖЧ йўлланмаси масаласини деярли ҳал қилди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида мезбон Саудия (3) Таиланд (0) билан ўйнайди ва агар мезбонлар ютқазишмаса, Ислом Исмоилов шогирдлари бугуннинг ўзида мундиал йўлланмасини қўлга киритади. 

9 апрел кунги 3-турда Ўзбекистон Саудия билан баҳс юритади. 

Осиё Кубоги U-17. А гуруҳи. 2-тур

Хитой — Ўзбекистон 1:2

6 апрел. Тоиф

Голлар: Занг Ченгруи (33) — Садриддин Ҳасанов (45+1), Асилбек Алиев (86). 

Ўзбекистон — Неъматуллоҳ Рустамжонов, Муҳаммад Ҳакимов, Мўминхон Баҳодирхонов, Садриддин Ҳасанов (Жамшид Рустамов, 56), Абдуллоҳ Фазлиддинов (Муҳаммад Ҳабибуллаев, 46), Нурбек Сарсенбаев (Асилбек Алиев, 56), Сайфиддин Содиқов (Азизбек Абдумўминов, 65), Миразиз Абдукаримов, Муҳаммадали Мусохонов, Абубакр Шукуруллаев, Азизбек Эримбетов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар