06.04.2025 19:00
1885
Модрич фаолиятини Қатарда давом эттириши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич Қатар клубларининг диққат марказига тушди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 39 ёшли футболчи фаолиятини «Реал»да яна бир мавсум қолиш ва 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни истайди. Ҳозирга қадар Модрич ва «қироллик клуби» раҳбарияти ўртасида ҳеч қандай музокаралар ўтказилмаган.

Бу мавсумда Лука мадридликлар сафида барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йил 30 июнгача амал қилади. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар