05.04.2025 07:55
6174
Тер Стеген қачон майдонга қайтишини айтди

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Стеген оғир жароҳатдан кейин майдонга қачон қайтишни режалаштираётганини айтиб ўтди. Шунингдек, у ҳозирда асосий дарвозабон сифатида ўйнаётган Войцех Шесни ҳақида ҳам фикр билдирди.

«Режа — ушбу мавсумда майдонга қайтиш. Ўзимни яхши ҳис қилганимда, бу ҳақда Фликка айтаман.

Шенсни? У аъло даражада ўйнаяпти. Мен хурсандман, чунки биз у билан илк кунданоқ яхши муносабатда бўлиб келяпмиз», — дея тер Стегеннинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Аввалроқ журналист Фабрицо Романо немис голкипери жароҳатдан сўнг илк марта асосий жамоа билан машғулотларга киришганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчида Ла Лиганинг 6-турида «Вильярреал»га қарши ўйиндан сўнг (5:1) ўнг оёқ пайлари тўлиқ шикастлангани аниқланган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар