Расман: Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Осиё кубогида чоракфиналга чиқди ва муддатидан олдин ЖЧга йўлланмани нақд қилди
Саудия Арабистонида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида 2-тур баҳслари якунига етди.
1-турда Таиландни йирик ҳисобда енгган Ўзбекистон бу сафар Хитойга қарши майдонга тушиб, камбэк амалга оширди - 2:1. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса мезбон Саудия Арабистони Таиландни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бу натижадан сўнг Ўзбекистон ўсмирлар миллий жамоаси саудияликлар билан биргаликда Осиёда биринчилардан бўлиб ЖЧ йўлланмасига эга чиқди. Шунингдек, Ислом Исмоилов шогирдлари Осиё кубогининг чоракфиналига чиқиш масаласини ҳам ижобий ҳал қилди.
Маълумот ўрнида, ўсмирлар ўртасидаги 2025 йилги мундиалга Қатар мамлакати мезбонлик қилади. Мусобақа 3 ноябрдан 27 ноябрга қадар давом этади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар