05.04.2025 10:19
8150
Криштиану Роналду «Ал-Ҳилол» устидан қозонилган ғалабага муносабат билдирди

Португалия миллий жамоаси ва Саудиянинг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Про-лиганинг 2024/25 йилги мавсуми 26-туридан ўрин олган «Ал-Ҳилол»га қарши ўйиндаги (3:1) ғалаба ҳақида фикр билдирди. Ҳужумчи ушбу баҳсда дубл қайд этди.

«Риёд сариқ ва кўк!» — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқда.

Португалиялик тўпурар ушбу ўйинда дубл қайд этди ва фаолиятидаги 930, 931-голларини урди.

Жорий мавсумда Криштиану «Ан-Наср» сафида барча мусобақаларда 33 та ўйин ўтказиб, 28 та гол ва 4 та голли қайд этган. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2025 йил ёзига қадар амал қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар