04.04.2025 00:25
853
Жоан Лапорта: «Барселона» барчага қарши курашмоқда, Флик эса аллақачон бунинг оғирлигини ҳис қилмоқда»

«Барселона» президенти Жоан Лапорта клуб атрофидаги босим ва қаршиликка қарамай жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликни олиб бораётган ишларидан мамнун.

Лапорта: «Барса»да биз барчага ва ҳамма нарсага қарши курашишга мажбурмиз. Ҳаёт шунақа. Бизнинг мураббийимиз бор (Флик томон ишора қилиб), у аллақачон бунинг оғирлигини ҳис қилмоқда.

«Мураббий, сизга катта раҳмат. Сизнинг клубни тушунишингиз ва ҳурматингиз биз учун жуда муҳим. Ажойиб иш олиб бормоқдасиз, Ханси!»

Аввалроқ, Ла Лига ва Испания футбол федерацияси «Барселона»нинг Дани Олмо ва Пау Викторни мавсумнинг қолган қисмига рўйхатдан ўтказиш қарорини бекор қилишга уринишган, аммо ютқазишганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар