03.04.2025 11:45
3624
Теглар
Швайнштайгер Мюллернинг «Бавария»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга фикр билдирди

«Бавария»нинг собиқ яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер ёзда Мюнхен клубини тарк этиши кутилаётган Томас Мюллер ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Мен учун муҳим бўлган ягона нарса шундаки, у ўзи хоҳлаган қарорни қабул қила олади. Унинг ёши бошқаларга қараганда анча катта ва тажрибали инсон. Томас ўзи учун нима тўғри эканини яхши билади.

Вақтида клубни тарк этиб, бошқа жойга йўл олиш мен учун фойдали бўлган. Гарчи «Бавария»да катта муваффақиятларга эришган бўлсам ҳам», -  — дея Бастианнинг сўзларини келтиради Sport1.de.

Эслатиб ўтамиз, Томас Мюллернинг «Бавария» билан шартномаси ёзда якунланади. Аввалроқ клуб 35 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришни режалаштирмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар