Роберто Де Зерби — «Милан» бош мураббийлигига асосий номзод
«Милан» Роберто Де Зербини бош мураббий этиб тайинлаши мумкин.
Италия нашрлари Corriere della Sera ва La Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, агар клубнинг янги спорт директори этиб Фабио Паратичи тайинланса, Роберто де Зерби «Милан» бош мураббийига айланиши эҳтимоли бор. Қолаверса, ўз вақтида Роберто «россонери» академиясида таҳсил олган.
Ҳозирда 45 ёшли мутахассис «Марсел» жамоасини бошқармоқда. Унинг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ Пеп Гвардиола ҳам «Милан» устозига айланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар