04.04.2025 03:15
5290
Постекоглу «Тоттенҳэм» мухлислари олдида уялиб қолди 

«Тоттенҳэм» АПЛ 30-турида «Челси»га (0:1) мағлуб бўлди.

Ўйин вақтида меҳмонлар бош мураббийи Анже Постекоглу ноқулай ҳолатга тушиб қолди.

Австралиялик мутахассис 64-дақиқада икки ўйинчини алмаштирди: Жонсон Окобер ўрнига, Сарр эса Бергвалл ўрнига майдонга тушди. Шу пайт жамоа мухлислари мураббийга қарата: «Сен нима қилаётганингни билмайсан» деб бақира бошлашди.

69-дақиқада эса Сарр рақиб дарвозасига гол ургач, Постекоглу қўлларини қулоғига қўйиб «эшитмаяпман» дегандек мухлислар ҳайқириқлариа жавоб берди. Бироқ ҳакамлар голни VAR орқали бекор қилишди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар