«МЮ» ёзда Де Хеани ортга қайтармоқчи
«Фиорентина» посбони Давид Де Хеа ёзда АПЛга қайтиши мумкин.
Goal хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» собиқ посбонини ёзда ўз сафига қайтаришга ҳаракат қилади. Манкунианликлар Де Хеани кетишига йўл қўйиб бериб, хато қилинган деб ҳисоблашади.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Де Хеа 2011 йилдан 2023 йилгача «қизил иблислар» сафида ўйнаган, жами 545 та баҳсда майдонга тушган. Бу мавсум «Фиорентина» сафида А Серияда 27 ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол ўтказиб юборди.
Аввалроқ Де Хеа сейвлар бўйича Европада етакчи деб топилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар