03.04.2025 12:46
1123
Теглар
Месси бу мавсумда илк бор голда қатнашмади

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси КОНКАКАФ Чемпионлар Кубогида чоракфиналнинг биринчи ўйинида голда иштирок этмади.

Месси тўлиқ ҳаракат қилган баҳсда унинг жамоаси «Лос-Анжелес»га минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Шу тариқа 37 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсумда илк бор жамоаси ўйинида бирорта голда иштирок этмади. Аввалроқ Месси олтита учрашувда бешта гол ва иккита голли узатма муаллифи бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, «Интер Майами» МЛС шарқий конференцияда 13 очко билан 1-ўринда бормоқда.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар