Компанининг Мюллер борасида қарори маълум
«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани раҳбарият билан суҳбатда Томас Мюллер бўйича ўз позициясини маълум қилган.
Goal хабарига кўра, белгиялик мутахассис Мюллер келаси мавсумда доимий ўйин амалиётига эга бўла олмаслигига ишора қилган.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли футболчи 2009 йилдан буён «Бавария»да ўйнаб келмоқда. Бу мавсум Бундеслига доирасида 23 ўйинда 1 та гол урди ва 3 ассист қайд этган.
Аввалроқ Мюллер «Бавария»да қолиш учун маоши камайтирилишига тайёр эканлиги хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар