Инзаги: «Танаффусдан кейин рақибга қараганда яхшироқ ўйнадик»
«Интер» бош мураббийи Симоне Инзаги Италия кубоги яримфиналида «Милан» (1:1)га ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бу ҳақиқий дерби. Биз биринчи бўлимда ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди. Гол уриш учун имкониятлар бўлди.
Танаффусдан кейин рақибга қараганда яхшироқ ўйнадик, кўпроқ вазият яратдик. «Милан» ҳам бизга яхши томонларини кўрсатди. Аслида дербида рақибга қарши ўйнаш ҳар доим қийин бўлган.
Умид қиламанки, жавоб ўйинида янада яхшироқ ҳаракат қиламиз, гол уриш учун вазиятларга эга бўламиз», — дея Инзагининг сўзларини келтиради Football Italia.
Эслатиб ўтамиз, Милан дербисини Лаутаро Мартинес ўтказиб юборди. Аввалроқ аргентиналик ҳужумчининг қанча муддатга сафдан чиққанлиги маълум қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар