03.04.2025 08:33
4546
Теглар
Гвардиола «Лестер» устидан ғалабадан сўнг: «Тезкор гол киритганимиз бизга ёрдам берди»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 30-туридан ўрин олган «Лестер»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйин охиридаги бир вазиятни ҳисобга олмаганда, дарвозамиз олдида ҳеч нарса яратишга йўл қўймадик. Рақиб жарима майдонида 10 нафар бўлиб, ҳаракатланган вақтида бизга осон бўлмади. Учинчи голни уришимиз ва барча саволларни олиб ташлашимиз мумкин эди, бироқ ўйиндаги кескинлик охиригача сақланиб қолди. 

Яхши ўйнадик ва бундан хурсандман. Тезкор гол киритганимиз бизга ёрдам берди.

Чемпионлар лигаси? Олдинда 8 та ўйин қолди, уларнинг ҳар бири жуда муҳим. Қисқа вақт ичида иккита қийин ўйинда майдонга чиқдик. Бунгача «Борнмут»га қарши оғир беллашув ўтказгандик», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.

Эслатиб ўтамиз, ўйинни «шаҳарликлар»нинг етакчи ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ўтказиб юборди. Аввалроқ Гвардиола норвегиялик футболчининг қанча муддатга сафдан чиққанлигига аниқлик киритганди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар