03.04.2025 13:00
4490
Теглар
«Барселона» Кенан Йилдизни сотиб олмоқчи

«Барселона» «Ювентус» вингери Кенан Йилдизни сотиб олмоқчи.

Marca хабарига кўра, трансфер ёзда амалга ошиши мумкин. Туркиялик футболчи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Шунингдек, Йилдиз трансфери учун «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» жамоалари ҳам қизиқиш билдирган. 

19 ёшли ҳужумчи бу мавсум А Серияда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди. Унинг «кекса синьора» билан шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ёзда таркибни кучайтириш учун номзодларни кузатмоқда. Клуб ўз сафига Виктор Осимҳенни ҳам қўшиб олиши мумкинлиги хабар қилинганди

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар