03.04.2025 17:24
2230
Теглар
«Барса» ўзини фаворит деб ҳис қиляпти» — Ферран Испания Кубоги финали ҳақида

Ферран Торреснинг сўзларига кўра, «Барселона» Испания Кубоги финали олдидан ўзини фаворит сифатида ҳис қилади. 

Каталония клуби яримфиналда икки ўйин натижасига кўра «Атлетико»ни (4:4, 1:0) ортда қолдирди. Финалдаги рақиб — «Реал». Беллашув 26 апрел куни бўлиб ўтади. 

«Ғалаба жуда ёқади. Биз финалга чиқдик. Ўзимизни фаворитдек ҳис қиляпмиз, аммо бўшаша олмаймиз. 

Камтарлик билан ишлашда давом этишимиз керак, шунда яхши бўлади», — дея «Барселона» ҳужумчисининг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар