02.04.2025 17:20
2698
«Ювентус» «Нюкасл» яримҳимоячисини қўлга киритишни режалаштирмоқда

«Ювентус» ёзги трансферлар ойнасида «Нюкасл» Сандро Тоналини сотиб олмоқчи. 

Туринликлар футболчини яримҳимоя учун идеал номзод деб ҳисоблайди ва уни қўлга киритиш учун йирик сумма тўлашга ҳам тайёр. 

Англия жамоаси Тоналини 60-70 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Шунингдек, мазкур трансфер амалга ошиши учун «кекса синьора» раҳбарияти томонидан Дуглас Луиз ва Душан Влаҳович каби футболчиларнинг таклиф қилиниши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Сандро «Нюкасл» сафида бу мавсум барча мусобақаларда 35 ўйин ўтказиб, 3 гол урди ва 2 голга ҳаммуаллифлик қилди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар