Суперлига 1-туридан қолдирилган «Пахтакор» - «Машъал» учрашувида майдон эгаларининг қўли баланд келди.
Тошкентдаги баҳсда Игор Сергеев дубл қайд этган бўлса, Отабек Жўрақўзиев ўз туғилган кунида гол уришга муваффақ бўлди.
Шунингдек, Фламарион ҳам ҳисобига битта гол расмийлаштириб қўйди. Бешинчи гол эса меҳмонлар вакили Дилшод Раҳматуллаев номига автогол сифатида қайд этилди.
Бу натижадан сўнг Педру Морейра шогирдлари 3 очко билан 8-ўринга кўтарилиб олди. Муборак клуби эса 4 очко тўплаган ҳолда 8-поғонани банд этиб турибди.
Суперлига. 1-тур (қолдирилган баҳс)
«Пахтакор» – «Машъал» - 5:0
Бош ҳакам: Достон Раҳмонов.
Голлар: Игорь Сергеев 13, 45+4 (дубл), Фламарион 45, Отабек Жўрақўзиев 58, Дилшод Раҳматуллаев 75 (автогол).
VAR: Аҳрол Рисқуллаев.
"Пахтакор": 19.Жонатан, 7.Алижонов, 4.Абдуллаев, 5.Ҳамралиев, 22.Адҳамзода (44.Маҳамаджонов, 64), 47.Лукка, 27.Собирхўжаев (9.Иброҳимов, 46), 8.Холматов (23.Бўриев, 79), 17.Ҳамдамов (6.Ўринбоев, 64), 50.Фламарион (30.Жўрақўзиев, 46), 11.Сергеев.
"Машъал": 12.Тўхтабоев, 2.Салифу (18.Раҳматуллаев, 34), 5.Очилов, 6.Абдуалимов, 7.Баратов (96.Нўмонов, 76), 8.Абдураимов (19.Шарипов, 46), 9.Ғанихонов (17.Муродов, 46), 10.Муртазоев (30.Норбеков, 68), 15.Алиқулов, 24.Маматхўжаев, 34.Жўраев.