Луис Суарес Mundo Deportivo'га 2013 йили «Арсенал»га ўтиш имконияти бўлганини маълум қилди.
«Мен ўша пайтда «Арсенал»га ўтишни хоҳлагандим, чунки жамоа ҳар йили Чемпионлар лигасида ўйнашарди. Улар мен учун катта сумма тўлашга тайёр эди. Аммо Англияда «Ливерпул»дан «Арсенал»га ўтиш энг яхши қарор эмас деб ҳисобланарди.
Бир куни Жеррард менга яқинлашиб: «Қара, мен ҳам «Реал» ёки бошқа клубга ўтишим мумкин эди. Лекин сен учун энг яхши қарор – «Ливерпул»да қолиш. «Арсенал»га ўтиш орқали яхши натижага эришолмайсан. Агар бу ерда қолсанг, келаси йили сенга «Барселона», «Реал» ёки «Бавария» каби клублардан таклифлар бўлади. Ана ўшанда қайси клубни танлаш ҳақида ўйлашинг мумкин. Лекин ҳозир «Арсенал»га ўтма, сенда яна бир мавсум бор», – деди.
Мен эса ҳар доим «Барселона»да ўйнашни орзу қилганман. У ерга ўтганимда, орзум ушалган эди», – деди ҳозирда «Интер Майами» ҳужумчиси.