02.04.2025 14:33
5330
«Ремиронинг Беллингемга берган зарбасида 100% пеналти эди» – ФИФАнинг собиқ ҳаками

ФИФАнинг собиқ ҳаками Павел Фернандес Испания кубоги ярим финалининг жавоб учрашувидаги («Реал» – «Сосиедад» 4:4) баҳсли вазиятларга изоҳ берди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда «Реал Сосиедад» футболчиси Такефуса Кубо рақиб жарима майдонида Винисиус билан тўқнашиб ерга йиқилди. Бош ҳакам Хавер Алберола Рохас бу вазиятда қоидабузарлик қайд этмади, ВАР ҳам аралашмади.

«Бразилиялик уни бироз ушлаб қолди, лекин ҳаракатланишига жиддий тўсқинлик қилмади. Бу пеналти эмас», – деб ёзди Фернандес.

Шунингдек, у 49-дақиқада «Реал Сосиедад» дарвозабони Алекс Ремиронинг Жуд Беллинҳем юзига берган зарбасига муносабат билдирди. Бош ҳакам бу ҳолатда ҳам қоидабузарлик йўқ деб ҳисоблаганди.

«Дарвозабон Жудни кучли зарба билан юзига урди. Бу инерция эмас ва ундан аввал тўпга тегмаган. Бу пеналти! ВАР аралашиши керак эди», – деди собиқ ҳакам.

Эслатиб ўтамиз, Испания кубоги доирасида «Реал» «Сосиедад» билан дуранг ўйнаб, финалга чиқди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар