Морейра «Машъал» устидан 5:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: «Рақибнинг ҳаракатларига ҳам кўп нарса боғлиқ»
Суперлига 1-тури доирасидаги «Пахтакор» - «Машъал» учрашувидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Педру Морейра ўз фикрларини билдирди.
«Ўйинга рақибга мослашган ҳолда тайёрландик. Йигитлар жуда яхши ўйнашди. Бу ғалаба бизга кейинги беллашувлар олдидан кайфиятимизни кўтаради. Тўпни тез олиб қўйдик, тез ҳужумлар уюштирдик. Аввалги баҳсларда қарши ҳужумларда тўп ўтказиб юбордик. Кичик вазиятларда хатога йўл қўйгандик. Футболчиларни ютуқ билан табриклайман. Биз имкон қадар юқори суръатда ўйнашга интиламиз. Бугун тоза ўйин вақти кўпроқ бўлди деб ўйлайман.
Биз кўпроқ бўш ҳудудларни топишга уринамиз. Рақибнинг ҳаракатларига ҳам кўп нарса боғлиқ», - дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар