Гвардиола келаси мавсум «Милан»да иш бошлаши мумкин

Кейинги мавсумдан бошлаб «Милан»нинг янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола бўлиши мумкин.

Италия нашрлари Corriere della Sera ва La Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, агар клубнинг янги спорт директори этиб Фабио Паратичи тайинланса, Гвардиоланинг «Милан»га келиш эҳтимоли бор. Боиси, Хосеп ва Фабио ўртасидаги муносабатлар анча яхши.

Манбаларга кўра, Паратичи ва «Милан» орасида оғзаки келишув мавжуд ва улар биргаликда кейинги мавсумдан иш бошлаши кутилмоқда. Аввалроқ Гвардиола бу мавсум ёмон ўтгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашганди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 30 декабрь куни Сержиу Консейсау жамоа бош мураббийи сифатида таништирилганди, аммо сўнгги пайтларда унинг клубдан кетиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар