Голливуд юлдузи Энн Ҳетеуей «Арсенал» вингерига атаб пост қолдирди
Голливуд юлдузи Энн Ҳетеуей «Арсенал» вингери Букайо Саканинг жароҳатдан қайтиб, гол ургани билан табриклаб у учун Инстаргам саҳифасида пост қолдирди.
Сака уч ойдан зиёдроқ вақт давомида мушак жароҳати сабабли сафдан узоқда эди. Футболчи сешанба куни «Фулхэм»га қарши баҳснинг 66-дақиқасида майдонга тушиб, 73-дақиқада бош билан гол урган ҳолда «канонирлар» ғалабасига ҳисса қўшди. Учрашувнинг «Арсенал»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ўйиндан сўнг машҳур актриса Энн Ҳетеуей ўз эмоцияларини Instagram’да баҳам кўрди. Актриса «Арсенал»нинг меҳмондаги либосини кийиб, селфи қилган ва унга «Қайтишинг билан, 7!» деб изоҳ қолдирди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар