Мисрлик юлдуз Муҳаммад Салоҳнинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади ва у жамоани тарк этиши мумкин. У келажаги ҳақида аниқ жавоб бермаган бўлса-да, клуб уни янги шартнома имзолашга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Бугун, чоршанба куни Салоҳ «Эвертон»га қарши, эҳтимол, ўзининг сўнгги «Мерсесайд» дербисида майдонга тушади. «Ирислар» мураббийи 32 ёшли ҳужумчи ҳақида илиқ фикр билдириб, ҳазил билан уни аэропортга кузатиб қўйишини айтди.
«У «Ливерпул» учун ажойиб мавсум ўтказмоқда. Тан олиш керакки, биз ҳозирги авлоднинг энг кучли премер лига футболчиларидан бири ҳақида гапиряпмиз. Нафақат бу мавсумда, балки узоқ йиллардан буён барқарор ўйнаб келяпти – кўплаб голлар урди, голли узатмалар берди, деярли барча ўйинларда иштирок этди ва жуда кам жароҳат олди. У «Ливерпул» учун жуда катта ўйинчи бўлди», – деди Мойес.
Шунингдек, у ҳазиллашиб қўшимча қилди: «Биз уни аэропортга олиб бориб, самалётга ўтқазиб, кузатиб қўйишдан хурсанд бўламиз».