«Атлетико» Антони учун курашга қўшилди

«Бетис» клуби ва Бразилия миллий жамоаси футболчиси Антони фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин. 

Маълум бўлишича, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти уни 40 миллион фунт стерлинг эвазига сотишга тайёр. Ҳозирда вингер ижара асосида андалусияликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. Унга «Атлетико»дан ташқари «Бавария», «Ювентус» ва «Олимпиакос» каби жамоалар ҳам қизиқиш билдиряпти.

Аввалроқ «қизил иблислар» Антонидан ташқари Каземиро, Линделёф, Эриксен, Майну ва Рэшфорд каби футболчиларни сотиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумот ўрнида, бразилиялик футболчи бу мавсум барча мусобақаларда 26 ўйин ўтказиб, 5 гол ва 4 ассистни ўз номига расмийлаштириб қўйди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар