02.04.2025 13:39
967
Ҳарри Кейн: «Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш – бутун ҳаётим давомидаги орзум. Финалнинг Мюнхенда ўтиши қўшимча мотивация беради»

Ҳарри Кейн ESPN нашрига «Бавария» билан Чемпионлар Лигасида зафар қучишни орзу қилаётганини айтди.

«Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш – бу орзу. Бутун ҳаётим давомидаги орзуим. Бу йил бунга эришиш имкониятимиз бор, айниқса ўз уйимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида (финал Мюнхенда бўлиб ўтади – Tribuna). Бундай ғалаба янада алоҳида аҳамият касб этган бўларди.

Олдимизда муҳим баҳс бор. Чоракфиналда «Интер»га қарши жуда оғир ўйин кутиб турибди. Шунинг учун биз тўлиқ шай ҳолда бўлишимиз керак. Агар ўйин куни биз учун омадли келса, исталган рақибни мағлуб эта оламиз. Бундай иш қилиш учун жамоамиз етарли даражада кучли. Энг муҳими – икки беллашувда ҳам барқарор ўйин кўрсатиш. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Албатта, финалнинг айнан Мюнхенда ўтиши ва бунинг мухлисларимиз учун нақадар муҳим эканлигини биламиз. Бу барчамизга қўшимча мотивация беради, — деди «Бавария» ҳужумчиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар